«Канело»: Мен Головкин билан жанг қилишни режалаштирмаган эдим

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони мексикалик Сауль «Канело» Альварес кўплаб бокс мухлислари ва ДАZN телеканалидаги ҳамкорларини хурсанд қилиш учун Геннадий Головкин билан учинчи жангга рози бўлганини айтди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Трилогиянинг финали 18 сентябр куни эрталаб Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Иккинчи ўрта тоифадаги барча тўртта асосий унвонлар ўртага ташланади.

«Тўғрисини айтсам, қарама-қаршилигимиз тугади деб ўйлагандим. Мен у билан жанг қилишни режалаштирмаган эдим. Мен бошқа ишлар билан шуғулланардим - вазнда кўтарилиш, бошқа дивизионларда унвонларни қўлга киритиш. Аммо одамлар бу жангни сўрашди. У ёки бу сабабга кўра, телеплатформа (ДАZN) ҳам бу жангни хоҳларди. Шундай қилиб, биз (ДАZN билан) иккита жанг учун шартнома туздик ва шундай бўлди. Охир оқибат, учинчи жангимизни ўтказишимиздан хурсандман. Бу одамларга ўзлари хоҳлаган нарсани бериш ва барчасини бир марта ва бутунлай тугатиш имкониятидир», - деди «Канело» GQ Sportsнинг Аctually Ме нашрига.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар