«Канело» Головкинни муддатидан аввал мағлуб этмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Саул «Канело» Альварес 17 сентябр куни трилогиянинг сўнгги қисмида Геннадий Головкинни муддатидан аввал мағлуб этишга қарор қилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Sports.kzга таяниб.

«Канело» май ойида Дмитрий Биволга мағлуб бўлганидан кейин GGG билан жангда ўз дивизионидаги барча асосий чемпионлик унвонларини ҳимоя қилишга интилади.

«Мен бу жангга тайёрман. Рингга чиқишни интиқлик билан кутяпман. Мен кўп машқ қиламан. Бор маҳоратимни кўрсатиб, ўз ишимни қилмоқчиман. Бошқа боксчиларнинг Головкин билан қандай жанг қилганини кўришни истамайман. Чунки бу бутунлай бошқача. Бизнинг услубимиз бошқача. Мен шунчаки у ерда бўлишни ва ўз ишимни қилишни хоҳлайман. Бу жангда ишончли ғалаба қозониш мен учун жуда муҳим. Мағлубиятдан кейин кучлироқ қайтиш мен учун муҳим. Мен 12-раундгача ғалаба қозонишни хоҳлайман. Бу менинг мақсадим»

, - деди «Канело» Fight Hub TV телеканалига берган интервьюсида.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар