«Канело» Головкин билан жанг ўтказиш ниятида эканлигини малум қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Мексикалик боксчи Сауль Альварес америкалик Калеб Плант устидан ғалаба қозонганидан сўнг ўз режалари ҳақида маълум қилди ва қозоғистонлик Геннадий Головкин билан учинчи жанги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди, деб хабар беради Sports.kz Match.tvга таяниб.
None
None

- Яна тўртта жанг мен учун нормал ҳолат. Мен уч-тўртта жангга тайёрман. Мен эркин агентман, шунинг учун ҳам энг яхши жангларда қатнашмоқчиман, - деди Альварес.

«Канело» ўрта вазн тоифасида IBF ва IBО чемпиони Геннадий Головкин билан учинчи жанг ўтказиш имкониятини ҳам баҳолади.

- Мен Головкин билан жанг қилмоқчиман. Агар у супер ўрта вазн тоифасига ўтишга тайёр бўлса, мен ҳам тайёрман. Ҳар доим. Мутлақ чемпион бўлиш осон эмас. Мен ҳар доим энг кучлилар билан курашишга тайёрман, - дея қўшимча қилди у.

Саульнинг 2017 йил сентябр ойида Головкин билан ўтказган биринчи жанги дуранг билан якунланганди. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, мексикалик ҳакамларнинг кўпчилиги қарори билан ғалаба қозонди.

Альварес Плантни 11-раундда мағлуб этди ва супер ўрта вазн тарихидаги биринчи жаҳон чемпионига айланди.

Сўнгги хабарлар