Қанча хорижлик Қозоғистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олди

«Қозоғистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган шахсларга қўйиладиган касблар рўйхатини ва уларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида» Қозоғистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 июндаги 1587-сонли Фармонига биноан, тегишли вазирликларнинг қўллаб-қувватлаш хати бўлса, спортчилар ва таълим, фан, соғлиқни сақлаш, IT ва бошқа соҳалардаги қимматли малакали мутахассислар Қозоғистон Республикаси фуқаролигини соддалаштирилган тартибда оладилар», - дейилади вазирлик агентликнинг расмий сўровига жавобида.
Шу билан бирга, вазирлик сўнгги 5 йил ичида соддалаштирилган тартибда Қозоғистон фуқаролигини олган хорижликлар тўғрсидагиги маълумотлар ҳақида хабар берди.
«Охирги беш йилда Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан ушбу тоифага мансуб 364 киши (2022 йилда – 2 та, 2021 йилда – 97 та, 2020 йилда – 12 та, 2019 йилда – 192 та, 2018 йилда – 61 та) Қозоғистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда қабул қилган», - дейилади вазирлик хабарида.
Муаллиф: Марлан Жиембай