Қанат Бозимбаев авиаҳалокат ҳақида: ҳозирча расмий версия йўқ

ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев Ақтау яқинидаги авиаҳалокат ҳақида фикр билдирди.

авиаҳалокат
Фото: ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

— Самолёт қушларга урилганми ёки ичида портлаш содир бўлганми, якуний хулоса чиққандан кейингина маълум бўлади. Озарбайжондаги ҳамкасбларимиз билан доимий алоқадамиз. Ҳозирча бизга ҳеч ким аниқ бир версия айтмаган, расман биз на Россиядан, на Озарбайжондан ҳеч қандай версия олганимиз йўқ. Ҳозирда расмий версия йўқ. Шунинг учун биз ҳеч қандай маълумотни тасдиқлай олмаймиз ёки инкор эта олмаймиз, - деди Қанат Бозимбаев Ақтаудаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Самолёт ҳалокатида жабрланган 9 нафар россиялик Ақтаудан Москвага жўнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар