Канадада вакцинадан бош тортган 3,3 мингдан ортиқ шифокор ишдан бўшатилди

OTTAVA. Kazinform – Британия Колумбиясининг ғарбий провинциясида 3300 дан ортиқ тиббиёт ходими COVID-19 вакцинасидан бош тортгани учун ишдан четлатилди. Бу ҳақда Global News душанба куни минтақа соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Aдриан Диксга таяниб хабар берди.
None
None

Унга кўра, провинциядаги 127,5 минг тиббиёт ходимининг 96 фоизи коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини ўтаган, 2 мингдан ортиғи эса фақат битта компонент билан эмланган. Қолган 3325 нафари эмлашлар ҳақида маълумот беришдан бош тортган ёки эмланмаган, натижада ишдан бўшатилган.

Дикснинг сўзларига кўра, минтақадаги шифохоналар тиббиёт ходимларининг етишмаслигига дуч келмоқда, бу эса кўплаб операцияларнинг тўхтатилишига олиб келган.

Сўнгги хабарлар