20:50, 24 Январь 2024 | GMT +5
Канадада самолёт ҳалокатга учради
ASTANA. Kazinform – Сешанба куни Канаданинг шимоли-ғарбий қисмида Rio Tinto компанияси ишчилари бўлган кичик самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор, деб хабар беради Reuters.

Қурбонлар сони ҳозирча аниқланмаган.
Rio Tinto Group – Австралия-Британия концерни бўлиб, дунёдаги учинчи йирик тоғ-металлургия компаниясидир. Унинг асосий фаолият йўналишлари – Австралия, Канада, АҚШ, Бразилия, Мўғулистон, Гвинея, Мадагаскар ва Жанубий Африка.