Канадада овоз ёзиш студияси олдида отишма бўлиб ўтди
ASTANA. Kazinform - Канаданинг Торонто шаҳрида овоз ёзиш студияси олдида отишма юз берди, 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда CTV News телеканалига асосланиб Россиянинг Риа Новости агентлиги хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, ўғирланган машинада уч киши студияга келиб, бино олдида тўпланган одамларга қарата ўт очган ва отишма бошланган.
“Овоз ёзиш студияси олдида камида 100 та ўқ узилганидан кейин 23 киши ҳибсга олинди”, — дейилади телеканал хабарида.
Бироқ отишмада ҳеч ким жабрланмаган.
Полиция 16 дона ўқотар қуролни мусодара қилди. Қуроллар студия ичида, томида ва яқин атрофдаги ахлат қутисидан топилган.
Полиция отишма вақтида студияда кимдир бўлган-бўлмагани ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Отишма сабаблари аниқланяпти.
Ҳодиса жиноий гуруҳлар ўртасидаги можаро натижаси бўлиши мумкин, воқеа полиция томонидан текшириляпти.
Эслатиб ўтамиз, авварлоқ Туркиянинг 3 та шаҳри дунёнинг ТОП-100 лигига киритилгани ҳақида хабар берган эдик.