15:55, 28 Декабрь 2021 | GMT +5
Канадада коронавирус юқтириш сони бўйича антирекорд янгиланди
ОTTAVA. Кazinform - Канада бир кун ичида коронавирус юқтириш бўйича антирекорд ўрнатди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 21 001 та ҳолат қайд этилган, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Канадада инфекциялар сонининг кўпайиши коронавируснинг омикрон штаммининг тез тарқалиши билан боғлиқ. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 168,4 минг нафардан ортиқ.
Канада ҳудудлари душанба куни 22 киши CОVID-19дан вафот этганини маълум қилди. Омикрон штамми тарқалиши туфайли Канада ҳукумати карантин чекловларини сезиларли даражада кучайтирди.
Қоидага кўра, ресторанлар, спорт заллари, маданият ва кўнгилочар муассасалардаги аҳоли сони 50 фоизга қисқартирилди. Кўплаб давлат хизматчилари ва хусусий компанияларнинг ходимлари масофадан ишлашга ўтди.
Ўтган ҳафта Канада ҳукумати ишини йўқотган ва кичик бизнесдан пул топа олмайдиганлар учун молиявий ёрдам дастурини янгилашини эълон қилди.