Канадада газдан 135 кишини заҳарланди

ОTTAVA. Кazinform – Монреалда (Квебек провинцияси) чоршанба куни музли ёмғирдан сўнг минтақада электр таъминоти тикланишини кутаётган камида 135 киши газдан заҳарланди, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.
None
Ашық көздерден алынған фото

CBC телеканали хабарига кўра, 5 апрелдан буён 135 киши ис газидан заҳарлангани сабабли тиббиёт муассасаларига етказилган. Хусусан, исиниш ва ўз овқатларини пиширишга уриниш учун одамлар ёпиқ кўмир ёки газли мангаллардан фойдаланишган.

Чоршанба куни Квебек ва Онтарио провинцияларида музли ёмғир ёғди. Кейин 1 миллиондан ортиқ уй ва бошқа бинолар электр таъминотидан маҳрум бўлди. Табиий офатдан жабр кўрганларнинг барчасига электр таъминоти фақат душанба куни берилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар