16:23, 06 Апрель 2023 | GMT +6
Канадада дўл туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди
ASTANA. Kazinform - Канаданинг икки провинциясида Пасха байрами арафасида дўл ва қор туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди, деб хабар беради Kazinform The Globe and Mailга таяниб.
Квебек ва Онтарио провинциялари ноқулай об-ҳаво туфайли электр энергиясидан маҳрум бўлди. Hydro-Québec веб-сайтига кўра, чоршанба куни кечқурун Квебекда маҳаллий электр тармоғининг 780 мингга яқин мижози электр таъминотисиз қолди.
Уларнинг аксарияти Монреалда, шунингдек, Монтережи ва жануби-ғарбидаги Утауэ провинцияларида истиқомат қилади. Узилишлар Hydro-Québec компаниясининг 4,5 миллион мижозларининг тахминан 17 фоизига таъсир кўрсатди.
«Электр таъминотининг узилиш сабаби ёғингарчилик ва кучли шамолдир», - деди Hydro-Québec вакили Габриэл Лебланc.
Унинг сўзларига кўра, кучли шамол дарахтларни қулатган, улар электр симлари узилишига олиб келган бўлиши мумкин.
Фото: GRAHAM HUGHES/THE CANADIAN PRESS