Канадада ChatGPTга қарши тергов бошланди
Канада Махфийлик масалалари бўйича комиссари идораси сунъий интеллектга асосланган машҳур чатбот яратувчиларга нисбатан тергов бошлади. Бунинг сабаби, сунъий интеллект фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз тўплаши, ишлатиши ва ошкор қилиши ҳақидаги даъводир.
ChatGPT ўтган йили иншолар, қўшиқлар, имтиҳонлар ва ҳатто мақолалар ёзиш қобилияти туфайли глобал сенсацияга айланди.
Аммо технологик ҳодисанинг танқидчилари ChatGPT ва рақобатдош дастурларнинг маълумотларни қандай қабул қилишлари ва қайта ишлашлари ҳақида ташвишланадилар.
«Биз замон билан ҳамнафас бўлишимиз, ҳатто жадал ривожланаётган технология олдида ҳам бўлишимиз керак», деди бошқарув раҳбари Филипп Дюфресн.
Microsoft томонидан молиялаштирилган ChatGPT чатботи Google қидирув тизимларига потенциал рақобатчи ҳисобланади.
Канададаги тергов сунъий интеллектга асосланган чатботни диққат билан кузатишни талаб қилувчи огоҳлантиришлардан кейин бошланди.
Ўтган ҳафтада OpenAI компаниялари асосчиларидан бири бўлган, бироқ 2018 йилда директорлар кенгашини тарк этган Илон Маск ва юзлаб жаҳон экспертлари GPT-4дан кучлироқ сунъий интеллект тизимларини ўқитишни ярим йилга тўхтатишни таклиф қилишди. Улар аввало қандай назорат қилишни тушунишни истаган. Мутахассисларнинг фикрича, сунъий интеллект жамият учун хавфли.
Ўтган ҳафта Италия ChatGPT чатботини маълумотлар билан боғлиқ муаммолар туфайли блоклаган биринчи ғарбий давлат бўлди.