12:33, 02 Октябрь 2023 | GMT +5
Канадада айиқ икки кишини ўлдирди

Ҳодиса 30 сентябрга ўтар кечаси Банфф миллий боғида содир бўлган. Қурбонларнинг шахси эрта тонгда воқеа жойига етиб келган махсус тезкор гуруҳ томонидан аниқланган.
Бир кун аввал қутқарувчилар GPS қурилмасидан Ред-Дир дарёси ҳудудида айиқ ҳужумини қайд этган сигнал олди. Бироқ улар об-ҳаво туфайли вертолётдан фойдалана олмаган ва бу ерга машинада келишга мажбур бўлган.
Маълум бўлишича, ҳайвон кейинроқ эвтанизация қилинган, парк ҳудуди эса вақтинчалик жамоатчилик учун ёпилган.