12:32, 16 Июнь 2023 | GMT +5
Канадада автобус ҳалокатида 15 киши ҳалок бўлди
TORONTO. Kazinform – Канаданинг Манитоба провинциясида юк машинаси ва автобуснинг тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Канада қироллик отлиқ полицияси. Ҳодиса Манитоба пойтахти Виннипегдан икки соат ғарбда, Трансканада шоссесида содир бўлди. Автобусда асосан кексалар бўлган, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам авиацияси ва 12 та тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган. Кексаларнинг аксарияти Дофин, Манитоба ва бошқа яқин туманлар аҳолисидир.
CNN маълумотларига кўра, автобус Карберри шаҳрининг чеккасидаги казинога кетаётган бўлган. Расмий хабарларга кўра, жароҳатланган 10 киши, жумладан, икки ҳайдовчи шифохонага етказилган. Канадада шундай кўп одам бўлган автоҳалокат 2018 йилда содир бўлган. Ўшанда Humboldt Broncos ўсмир хоккей жамоаси тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва 16 киши ҳалок бўлган.