09:49, 31 Июль 2023 | GMT +5
Канадада авиаҳалокатда 6 киши ҳалок бўлди
ОTTAVA. Кazinform – Канада тоғларида кичик самолёт қулаб тушди ва камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Самолёт бортида беш йўловчи ва бир учувчи бўлган. Уларнинг ҳаммаси вафот этди.
Маълумотларга кўра, самолёт Калгари шаҳри яқинидаги аэропортдан жума куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида ҳавога кўтарилган. Соат 01:00 атрофида самолёт йўқолгани ҳақида хабар берилган.
Канада транспорт хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлади.