Канада маймун чечаги билан касалланган 477 та ҳолатни тасдиқлади
Янгиланган маълумотларда Канаданинг Квебек провинциясида – 284 та, Онтариода – 156 та, Британия Колумбиясида -29 та ва Альбертда - 8 та юқтириш ҳолатлар аниқланган.
Маҳаллий ҳокимият органлари тест натижаларини олишда давом этишини маълум қилишди, бу эса ўз навбатида мамлакатдаги касалланиш статистикасига салбий таъсир қилиши мумкин.
Миллий микробиология лабораторияси маймун чечаги касаллигини келтириб чиқарадиган вирусга диагностик тест ўтказмоқда.
Шунингдек, лаборатория маймун чечаги намуналарида бутун геном тадқиқотларини, беморнинг бармоқ изларини илғор таҳлилини амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, маймун чечаги инфекциясининг кўпайиши АҚШда - 767 та, Бельгияда - 244 та, Исроилда - 11 та янги юқтириш ҳолатлари ҳақида хабар берган эди.