АҚШда маймун чечаги билан касалланганлар сони 800 нафарга етди
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг сўнгги маълумотларига кўра, маймун чечаги билан касалланганларнинг энг кўпи Нью-Йоркда – 153 та, Калифорнияда – 136 та ва Иллинойсда – 91 та.
АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаменти душанба кунидан бошлаб эпидемияга қарши курашиш учун тасдиқланган икки дозали Jynneos вакцинасининг 144,000 дозаси шаҳар ва штатларга тарқатилишини эълон қилди.
Ўтган ҳафтада бўлим 56 000 дозани чиқарди, улардан 41 000 таси етказиб берилди.
Американинг LapCorp тиббий компанияси Шимолий Каролинадаги ҳафтасига 10 000 тагача текширув ўтказиши мумкин бўлган асосий лабораториясида маймун чечагини текширишни бошлади. Бу АҚШнинг тест ўтказиш имкониятларини икки баравар оширади.
Фото: english.news.cn