Канада давлат хизматчиларига TikTokдан фойдаланишни тақиқлайди

None
ОTTAVA. Кazinform – Канада АҚШ ва ЕИдан ўрнак олиб, давлат хизматчилари қурилмаларида TikTok иловасидан фойдаланишга тақиқ жорий этди, деб ёзади Кazinform The Wall Street Journal нашрига таяниб.

Баъзи АҚШ ва Европа қонунчилари ва расмийлари Пекин TikTokни ўз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни баҳам кўришга ёки одамлар томоша қилаётган видеоларга таъсир ўтказишга мажбур қилиши мумкинлигидан хавотир билдиришди.

Ўтган ҳафта Европа Комиссияси ўз ходимларига иш қурилмаларида TikTokдан фойдаланишни тақиқлади. Европа ўз йўриқномасини эълон қилган бир пайтда, Канада регуляторлари платформанинг махфийлигини текширишни бошладилар.

АҚШда федерал ҳукумат ва аксарият штатлар худди шундай тарзда давлат хизматчиларига қурилмаларда TikTokдан фойдаланишни тақиқлаган.

Канада Давлат хизматлари вазири Мона Фортьенинг таъкидлашича, расмийлар кўриб чиқишдан сўнг TikTok иловаси «махфийлик ва хавфсизликка йўл қўйиб бўлмайдиган даражада хавф туғдиради» деган хулосага келди.

Канада ҳукумати матбуот котиби тақиқдан олдин TikTok иловаси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга уринаётгани ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.

Яқинда Торонтода бўлиб ўтган тадбирда Канада Бош вазири Жастин Трюдо ҳукуматнинг TikTok бўйича қарори бизнес ва жисмоний шахсларни «ўз маълумотлари хавфсизлиги ҳақида ўйлашга ва эҳтимол танлов қилишга» ундаши мумкинлигини айтди.

Apptopia маълумотларига кўра, TikTok 2022 йилда дунё ва АҚШда энг кўп юклаб олинган иловага айланди.

Фото: GABBY JONES/BLOOMBERG NEWS


Сўнгги хабарлар
telegram