Канада чет элликларнинг уй-жой сотиб олишини тақиқлади

ASTANА. Кazinform - Канадада хорижликларнинг уй сотиб олишига икки йиллик тақиқ кучга кирди, айрим тоифадаги меҳмонлар бундан мустасно, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
None

Канада расмийларининг мақсади дунёдаги энг қиммат нархлардан бири ҳисобланган уй-жой бозорида нархларни пасайтиришдир.

Ўтган ёзда Канададаги уйнинг ўртача нархи 568 000 долларга кўтарилди, бу солиқлардан кейинги ўртача даромаддан 11 баравар кўп.

Тақиқнинг кўчмас мулк бозори учун оқибатлари олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиши мумкинлигини айтадиган мухолифлар бор.

Уй-жой нархлари статистик жиҳатдан энг юқори бўлган Онтарио ва Британия Колумбиясидаги уй эгаларининг 6% дан камроғини фуқаролиги бўлмаганлар ташкил қилади.

Тақиқ 1 январдан кучга кирди ва фақат уй-жой фондининг бир қисмига тегишли. Уни бузганлик учун жарима 10 минг Канада долларини (ёки АҚШ валютасида тахминан 7300) ташкил этади.

Декабр ойи охирида, тақиқ кучга киришидан 11 кун олдин, Канада ҳукумати қонундан истиснолар бўлишини эълон қилди, жумладан, камида беш йил давомида мамлакатда бўлган чет эллик талабалар, қочқинлар ва канадалик ишлашга рухсатнома эгалари учун.

Канада уй-жой вазири Аҳмад Ҳусайннинг айтишича, тақиқ кўчмас мулкни уй-жой сифатида эмас, балки пул сармоя қилиш имконияти сифатида кўрадиган инвесторлар учун кўчмас мулк бозорига киришни қийинлаштириш учун мўлжалланган.

«Ушбу қонун билан биз канадаликлар уй-жой мулкдорлари бўлишини таъминлашни истаймиз - бу мамлакатда яшовчиларнинг барчаси манфаати учун», - деди у.

Канадада уй нархлари 2022 йилда бироз пасайди, бироқ улар ўн йил аввалгига нисбатан жуда юқорилигича қолмоқда. 2022 йилда улар 2013 йилдаги нархлардан (ўртача 300 минг АҚШ долларига яқин) 48 фоизга ошиб кетди.

Канадалик уй хўжалигининг ўртача йиллик даромади унчалик тез ўсмайди. Охирги маълумотларга кўра, 2015 йилдан 2020 йилгача у 9,8 фоизга ўсган.

Бу Канада уй-жой бозорини дунёдаги энг қиммат бозорлардан бири қилади - Янги Зеландия, АҚШ ва Буюк Британиядан қимматроқ.

Канаданинг энг йирик шаҳарларида уй-жойнинг ўртача нархи бир миллион Канада долларидан ошади.

2018 йилда Янги Зеландия ҳукумати нархларни пасайтириш мақсадида ҳам худди шундай тақиқни қабул қилди. Бироқ, ўртача кўчмас мулк нархи тақиқдан кейин ўсишда давом этди.

Фото: gettyimages.com


Сўнгги хабарлар