Канада Бош вазири коронавирус юқтирди

ОTTAVA. Кazinform - Канада бош вазири Жастин Трюдода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда у Тwitterда ёзди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Жастин Трюдо давлат қоидаларига мувофиқ бир ҳафта давомида уйда ишлайди. У ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.

Бош вазир ватандошларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашга чақирди.

29 январ куни Трюдо ва унинг оиласи хавфсизлик нуқтаи назаридан Оттавани тарк этгани хабар қилинган. Дам олиш кунлари пойтахтда мажбурий эмлашга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Хусусан, АҚШга кетаётган юк машиналари ҳайдовчилари 15 январдан жорий қилинган АҚШ чегарасини исталган йщналишда кесиб ўтувчиларни мажбурий эмлаш талабига қарши норозилик билдиришмоқда.

Ҳукумат маълумотларига кўра, хорижга кетаётган 120 000 Канада юк машинаси ҳайдовчиларининг 90 фоизи эмланган.

2021 йил 18 декабр ҳолатига кўра, 12 ва ундан катта ёшдаги канадаликларнинг 87,3 фоизи вакцинанинг икки дозасини олган.


Сўнгги хабарлар