16:51, 11 Май 2022 | GMT +5
Камондан отиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Осиё кубоги босқичида учта медални қўлга киритди
SULAIMONIYA. Кazinform - Сулаймония (Ироқ) шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform Оlympic.kz га таяниб хабар беради.
Комбинацияланган камондан отиш бўйича Виктория Лян, Эльмира Раисова ва Адель Жексенбаевадан иборат аёллар жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.
Эркаклар жамоаси (Сергей Христич, Бунёд Мирзаметов, Шамиль Сагутдинов) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Аралаш жамоа (Сергей Христич ва Адель Жексенбаева) турнир «кумуш»ини қўлга киритди.
Бугун классик камондан отиш мусобақалари бошланади.
Қозоғистон шарафини Осиё кубогида 11 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.