11:10, 23 Июнь 2021 | GMT +5
Қамоқхонадаги тўнтариш: 6 киши ҳалок бўлди ва 16 киши жароҳат олди
MEXICO. Kazinform – Мексиканинг Табаско штатидаги қамоқхоналардан бирида юз берган тартибсизликлар натижасида 16 киши жароҳат олди ва 6 киши вафот этди, деб хабар беради Kazinform El Financiero газетасига асосланиб.
Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да қамоқхонадан зўравонликлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Воқеа жойига давлат ва федерал полиция, Бош прокуратура ва Миллий гвардия ходимлари етиб келди.
Суд-тиббиёт хизматига таяниб, жабрланувчилар сони янада кўпайиши мумкинлиги айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, маҳкумларнинг икки гуруҳи жазони ижро этиш жойини назорат остига олиш учун жанжаллашган.