Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз фарзандни дунёга келтирди

None
ASTANA. Kazinform – Камерунда яшовчи Антониа Маду Обианужу бир вақтнинг ўзида тўққизта болани дунёга келтирди. 45 ёшли аёл ЭКО орқали ҳомиладор бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Mimimefoinfos порталига кўра, Антония олти қиз ва уч ўғилнинг онаси бўлган. Аёл ултратовуш текширувидан ўтиб, эгизак фарзанд кутаётган эди. Шу сабабли, тўққиз фарзанднинг туғилиши кутилмаган воқеа бўлди.

Обианужонинг сўзларига кўра, бу воқеа уни «Худо учун имконсиз нарса йўқлигига» ишонтирган.

Антония бир вақтнинг ўзида тўққизта болани дунёга келтирган иккинчи аёл бўлди. Бунгача Мали фуқароси Халима Сиссе 2021 йилда шунча бола туғган эди. Кейинчалик у Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Сўнгги хабарлар
telegram