Камчаткадаги вулқонга чиқмоқчи бўлган олти киши ҳалок бўлди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россиянинг Камчатка ҳудудида жойлашган Ключевская тепалиги вулқонига чиқиш чоғида олти киши ҳалок бўлди. Жабрланганларга ёрдам бериш учун воқеа жойига вертолёт жўнатилди. Бироқ у ёмон об-ҳаво туфайли қўна олмади, деб хабар беради Kazinform мухбири BBC агентлигига таяниб.

Аввалроқ маҳаллий ҳокимият беш киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Бугун эса вулқонга чиқиш чоғида жароҳатланган ва ҳушсиз қолган яна бир киши вафот этди. Ҳозирда қурбонларнинг умумий сони олти кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни 12 нафар сайёҳлар гуруҳи Ключевская вулқонига чиқиш учун кетган эди. 3 сентябр куни улар 3300 метр баландликка кўтарилиб, юқорига кўтарила бошладилар. Тахминан 4,2 минг метр баландликда беш киши баландликдан қулаши натижасида ҳалок бўлди, бир неча соатдан кейин қурбонлар сони олтитага этди.

Маълум бўлишича, гуруҳни бошқарган учта гид бўлган. Бирининг оёғи синган, иккинчиси жабрланганларга ёрдам бермоқда. Яна бир экскурсия йўлбошчиси кеча кечқурун 3300 метр баландликдаги таянч лагеридан чиқиб, жабрланганлар гуруҳига йўл олди. Лагерда тоққа чиқишни давом эттиришдан бош тортган икки сайёҳ қолган. Улар қутқарувчилар келишини кутишмоқда. Қолганлари эса 4000 метрдан ошиқ баландликда қолмоқда. Сайёҳлар ўзлари туша олмайдилар. Ҳамма узоқ кўтарилишдан ва кислород этишмаслигидан чарчаган.

Эслатиб ўтамиз, Ключевская сопка - Евроосиёдаги энг фаол вулқон ҳисобланади. Унинг баландлиги 4,8 минг метрни ташкил қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар