08:42, 26 Август 2024 | GMT +6
Камчаткада 5,7 магнитудали зилзила юз берди
ASTANA. Kazinform - Камчаткада 5,7 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
“Зилзила 48 км чуқурликда содир бўлган. Сейсмик ҳодиса магнитудаси 5,7 ни ташкил этди. Зилзила эпицентри Петропавловск-Камчатскийдан 69 км узоқликда бўлган”, - дейилади Россия Фанлар академияси геофизик хизматининг Камчатка бўлими баёнотида.
ТАСС Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармасида аниқлик киритишича, Петропавловск-Камчатский, Елизово тумани ва Вилючинский шаҳар тумани аҳолиси беш баллгача кучли ерости силкинишини ҳис қилган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.