Камала Харрис АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун етарлича овоз тўплади
WASHINGTON. Kazinform – АҚШ вице-президенти Камала Харрис жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун етарли овоз тўплашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда кеча, 2 август куни Демократик партия миллий қўмитаси раиси Жейми Харрисон баёнот берди, деб ёзади SNN.
Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Жо Байден Харриснинг бу ютуғини олқишлади.
“Мен қабул қилган энг яхши қарорлардан бири бу Камола Харрисни вице-президент сифатида танлаш бўлди. У энди партиямиз номзоди бўлади ва мен у билан фахрланаман”, – деб ёзди у Facebookдаги саҳифасида.
Демократик партия конвенцияси делегатлари олган электрон бюллетенларга фақат Камола Харриснинг исми киритилган. Уни президентликка расман кўрсатишда қўллаб-қувватлаш учун камида 1976 делегат керак эди. Виртуал овоз бериш 5 августда тугайди. Демократик партиянинг миллий қурултойи 19-22 август кунлари Чикагода бўлиб ўтади. Аммо агар Харриснинг номзоди олдиндан тасдиқланса, овоз бериш шунчаки расмиятчилик бўлиб қолади.
“Мен Демократик партиядан Америка Қўшма Штатлари президентлигига тахминий номзод эканлигимдан фахрланаман. Виртуал овоз бериш муддати тугагандан кейинги ҳафтада мен сизнинг номзодингизни расман қабул қиламан”, – деди Харрис.
Эслатиб ўтамиз, америкаликлар орасида Камала Харриснинг рейтинги кескин ошган.