Кам таъминланган оилаларнинг хусусий мактабларда таҳсил олаётган фарзандлари давлатдан ёрдам олади

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган йиғилишда таълимни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
None

Қозоғистон халқ таълими вазирлиги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари болаларига давлат буюртмаси доирасида хусусий мактабда ўқиш вақтида оммавий таълим жамғармасидан ёрдам (мактаб формаси, озиқ-овқат ва бошқа) олишга рухсат беришни таклиф қилди.

Ҳозирда бу норма фақат давлат мактабларига тегишли. Бош вазир бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, оғир аҳволда бўлган ва давлат буюртмаси бўйича болалар боғчаларига бориш имконияти бўлмаган оилалар фарзандларининг овқатланишига ҳақ тўлаш механизмини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ушбу чорани 2023 йил бошида ишга тушириладиган «Оилавий рақамли карта» хизмати орқали амалга ошириш таклиф этилди.

Келгусида озиқ-овқат харажатларини тўлаш учун инқирозга учраган оилалар фарзандлари аниқланади.

Алихан Смаилов давлат органларининг зарур ахборот тизимларини интеграциялашни якунлаш ва ушбу ташаббусни молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.



Фото: t.me/Kzgovernment

Сўнгги хабарлар