Калифорнияда 44 соат ичида учта отишмада 19 киши ҳалок бўлди

WASHINGTON. Kazinform - АҚШнинг Калифорния штатида 44 соат ичида содир бўлган учта оммавий отишмада 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform CNN телеканалига таяниб.
None

Биринчи ҳодиса Лос-Анжелес яқинидаги Монтерей боғи яқинида содир бўлган. Оқибатда 11 одам ҳалок бўлган. Босқинчи рақс залидаги одамларга тўппончадан 42 марта ўқ узган.

Душанба куни тушдан кейин Калифорния шимолидаги Халф Мун Бей шаҳарчасида яна етти киши отиб ўлдирилган. Қурбонлар фермер хўжалиги ишчилари бўлган.

Ўша куни Бэй кўрфази ҳудудидаги Окленд шаҳрида ҳам отишма бўлди. Клип суратга олиш чоғида бир неча қуролланган безорилар турли томондан одамларга қарата ўт очган. Ҳодиса оқибатида саккиз киши тан жароҳати олган, улардан бири вафот этган, қолганлари шифохонага етказилган.

2023 йилнинг биринчи ҳафталари Америкада қонли воқеаларга тўла бўлди.

Январ ойида бутун мамлакат бўйлаб 40 та оммавий отишма содир бўлиб, уларда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 160 киши яраланган.

Фото: dw.com

Сўнгги хабарлар