Каленцанодаги Eni заводида портлаш: қурбонлар бор

ASTANA. Kazinform – Портлаш танкерга ёнилғи қуйиш вақтида содир бўлган, деб хабар беради италиялик ОАВ.

Взрыв на заводе Eni в Каленцано италия
Фото: report.az

Ansa ахборот агентлигининг таъкидлашича, душанба куни ўт ўчирувчилар гуруҳи оловнинг яқин атрофдаги омборларга тарқалишининг олдини олиш учун Каленцанодаги (Флоренцияга яқин) Eni омборидаги ёнғинни ўчиришган.

Тоскана минтақавий атроф-муҳит агентлигининг техник мутахассислари ифлослантирувчи моддаларнинг потенциал таъсирини, шу жумладан сув ҳавзаларига ҳар қандай таъсирини баҳолаш устида ишламоқда.

Тоскана губернатори Эженио Жани ижтимоий тармоқда ёнғин ёқилғи бакида бўлганини ёзди. Оқибатда камида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган (улардан уч нафари оғир аҳволда шифохонага етказилган), уч нафари бедарак йўқолган.

“Ёқилғи бакларига тегмасдан ёнғин ўчирилди”, – деди губернатор.

Марҳум Винченцо Мартинелли 51 ёшда. У танкер ҳайдовчиси бўлиб, Прато шаҳрида яшаган. Ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар 45 ёшдан 62 ёшгача бўлган ишчилардир.

Портлаш танкерларга ёнилғи қуйиш жойи бўлиши тахмин қилинган ҳудудда содир бўлган. Тутун яқин атрофдаги муниципалитетлардан ҳам кўринди.

“Биз кучли портлаш овозини эшитдик. Ҳамма ойналар синган, жавонлар ерга тушиб кетган. Биз ўзимизни ҳимоя қилиш ва нима бўлганини тушуниш учун ташқарига чиқдик. Аҳолининг айтишича, Каленцанодаги (Флоренция) компанияларда ишлаётган ишчилар орасидаги гувоҳлар худди уруш пайтида бўлгани каби бомба портлаган деб ўйлашган” – дейди гувоҳлар.

Бош вазир Жоржия Мелони воқеа оқибатларини кузатди ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирди ҳамда қўлидан келганича ёрдам бераётганларга миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги хабарлар