16:29, 23 Февраль 2023 | GMT +6
Қаламқас-Хазар денгиз блокида нефть қазиб олиш 2028 йилда бошланиши режалаштирилган
ASTANА. Кazinform - «Kalamkas-Khazar Operating»МЧЖ бош директори Қурманғази Исқазиевнинг сўзларига кўра, компания Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги конларни ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform Energy Monitor Теlegram-каналига таяниб.
Биринчи баррель нефть 2028 йилда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Денгиз платформасидаги қурилиш ишлари 2024 йил охирида бошланиши режалаштирилган. Лойиҳалаш ишлари 2023 йилда амалга оширилади.
Қаламқас-денгиз иншоотида қирғоқдан 64 км узоқликда темир конструкциялардан денгиз платформаларини қуриш режалаштирилган. «Қаламқас-денгиз» ва «Хазар» тузилмаларидаги участканинг умумий захиралари 81 миллион тонна нефтни ташкил этади. «Қаламқас-Хазар» денгиз блокидан ишлаб чиқариш йилига 4 миллион тоннани ташкил этади.
Фото: t.me/NRG_monitor