Қадимги Рим ҳайкалларини вайрон қилган америкалик сайёҳ ҳибсга олинди
Исроил полицияси Қуддус музейида қасддан санъат асарларини полга йиқитган ва Рим даврига оид иккита ҳайкалга шикаст етказган америкалик сайёҳни ҳибсга олди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Associated Press агентлигига таяниб хабар беради.

5 октябрь оқшомида содир бўлган вандализм Қуддусдаги маданий меросга ҳужумлар кучайган бир пайтда Исроилнинг бебаҳо коллекциялари хавфсизлиги ҳақида саволлар туғдирди.
Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлади. У 40 ёшли яҳудий асли америкалик сайёҳ бўлиб чиқди. Биринчи марта сўроқ қилинганда, у ҳайкалларни “бутпараст ва Тавротга зид” деб ҳисоблагани учун синдириб ташлагани маълум бўлди.
Ҳибсга олинган шахснинг адвокатига кўра, сайёҳнинг руҳий касаллиги бўлган. Расмийлар психиатрик текширувдан ўтиши режалаштирилган айбланувчининг исмини ошкор қилмади.
Археология, тасвирий санъат, яҳудий санъати ва кундалик ҳаётини ўзида жамлаган машҳур Исроилнинг музейи пайшанба кунги вандализмни “безовта қилувчи ва ғайриоддий ҳодиса” деб атади ва “зўравонликнинг барча шаклларини қоралайди ва шунга ўхшаш воқеалар бошқа такрорланмаслигига умид қилади” деб эълон қилди.
Музей вайрон қилинган ҳайкалларнинг қийматини ошкор қилишдан бош тортди.
Жума куни эрталаб у ўз эшикларини жамоатчиликка очди.