Қадимги динозавр суяги ким ошди савдосида 6 миллион долларга сотилди

None
None
WASHINGTON. Kazinform - Қадимий динозаврнинг скелети АҚШда 6 миллион доллардан кўпроққа сотилди. Уни номаълум шахс сотиб олган, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Пайшанба куни Нью-Йоркдаги Sotheby's аукционида горгозавр скелети сотувга қўйилди. У таниқли тиранозавр рекснинг узоқ қариндоши ҳисобланади.

Аноним харидор энди йўқ бўлиб кетган йиртқичга ўзи хоҳлаган номни бериши мумкин. Бу хусусий мулкда сотилиши мумкин бўлган ягона ёдгорликдир. Маълумки, дунёда атиги 20 та шундай қолдиқ бор.

Бу Sotheby's аукционида динозавр суягининг тарихда иккинчи марта сотилишидир. Сью деб номланган биринчи тиранозавр 1997 йилда Чикагодаги табиий тарих музейига 8,3 миллион долларга сотилган.

Горгозавр тахминан 77 миллион йил олдин яшаган.

Кичикроқ бўлса-да, горгозаврнинг тишлари ўткир ва тез ҳаракатланадиган бўлган.

Суяк Американинг Монтана штатида топилган ва 79 элементдан иборат. Баландлиги - 3 метр, узунлиги - 6,7 метр.

Бир қатор экспертлар динозавр суяклари хусусий аукционларда сотилаётганидан хавотир билдиришган.

Фото: gettyimages.com

Сўнгги хабарлар