Кадастр маълумотларини ҳар бир фуқаро кўриши мумкин – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қабул қилинган «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер муносабатларини ривожлантириш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, жорий йил бошидан бошлаб Қозоғистонда реал вақт режимида хўжалик юритувчи субъектларларнинг айрим қишлоқ хўжалиги ер участкаларига эгалик ҳуқуқини кузатиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Давлат ер кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимининг интернет-ресурсида умумий фойдаланиш учун барча асослар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда ер участкасини олган субъектлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар жойлаштирилган.

Тизимни жорий этишдан асосий мақсад жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва муассасаларини кадастр маълумотлари билан таъминлашнинг қулай ва функционал усулини жорий этишдан иборат.


Сўнгги хабарлар
telegram