Кабирхон бир миллион дирҳам учун пойгада иштирок этади

ASTANA. Kazinform - Жаҳонга машҳур қозоқ тулпори Кабирхон 1 март куни БААда бўлиб ўтадиган анъанавий баҳорги Dubai Racing Carnival пойгасида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кабирхон
Фото: emiratesracing.com

Бўлажак мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1,7 араб дирҳамини ташкил этади ва энг чопағон от соҳибига 1,02 миллион дирҳам миқдорида пул мукофоти берилади. Қўшимча қилайлик, жорий курс бўйича бир араб дирҳами 120 тенгега тенг.

Қайд этиш жоиз, Кабирхон бу йил БААда ўтказилган нуфузли мусобақада икки маротаба ғолибликни қўлга киритди. 30 март куни Дубайда от пойгаси бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади ва унда жаҳоннинг етакчи отлари қаторида қозоғистонлик Кабирхон ҳам асосий фаворитлардан бири бўлади. Муваффақиятли чиқишларидан сўнг улар Кабирхонга жиддий эътибор қаратиб, айғирни унинг эгаси Тилек Муханбетқалиевга миллион долларга сотишни таклиф қилишди. Бу ҳақда Т. Муханбеткалиевнинг ўзи «Ұлттық спорт» дастурида гапирди.

Сўнгги хабарлар