Қўшма Штатлар ноқонуний муҳожирларга қарши курашни кучайтирмоқда

None
ASTANA. Kazinform - АҚШ ҳукумати Лотин Америкасидан ноқонуний иммиграцияга қарши кураш бўйича бир қатор янги чораларни э’лон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Янги чора-тадбирлар доирасида ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш тезлаштирилади, шунингдек, Венесуэла, Гаити, Никарагуа ва Кубадан ҳар ой 30 000 кишини АҚШга қонуний равишда икки йил муддатга қабул қилишга замин яратилади.

«Чегарага келманг. Ўзингиз турган жойда қолинг ва ўша ердан қонуний равишда мурожаат қилинг. Бугундан бошлаб, агар сиз қонуний жараён орқали ариза бермасангиз, ушбу янги қабул дастурига кириш ҳуқуқига эга бўлмайсиз. Бу янги жараён соддалаштирилган, хавфсиз, инсонпарвар ва ишлайди», - дейди АҚШ президенти Жо Байден.

Якшанба куни Байден президент сифатида биринчи марта жанубий чегарага боради. У мигрантлар оқимидан азият чекаётган Техаснинг Эл-Пасо шаҳрига ташриф буюрмоқчи. Кейин у Шимолий Америка давлатлари раҳбарларининг Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувида иштирок этади ва улар билан миграция муаммоларини муҳокама қилади.

Аввалроқ Аризона губернатори юк ташиш контейнерларидан чегара девори қураётгани хабар қилинганди. Чегара тўсиғини қуриш ташаббуси АҚШ-Мексика чегарасига рекорд даражадаги муҳожирлар келган бир пайтда пайдо бўлди.

Фото: cdni.rt.com

Сўнгги хабарлар