Кўкрак сути билан эмизиш дунёда 820 минг боланинг ҳаётини сақлаб қолади

1990 йилдан буён 1-7 август кунлари дунёнинг 170 та давлатида эмизиш ҳафталиги нишонланади.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга кўра, ҳар бир чақалоқ ва бошқа ёш гуруҳлари тўғри овқатланиш ҳуқуқига эга.
«Кўкрак сути билан эмизиш боланинг саломатлиги ва ҳаётини таъминлашнинг энг самарали усулларидан биридир. Она сути чақалоқлар учун мукаммал озиқ-овқат ҳисобланади. Бу хавфсиз, зарарсиз ва кўплаб касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган антикорларни ўз ичига олади. Кўкрак сути билан озиқланган чақалоқлар ақлий жиҳатдан яхши ривожланади, ортиқча вазнга эга эмас ва диабетга камроқ мойил бўлади. Шунингдек, эмизикли аёлларда кўкрак ва тухумдон саратони хавфи камаяди», - дейилади вазирлик хабарида.
Туғилгандан 23 ойгача бўлган чақалоқларни эмизиш ҳар йили дунё бўйлаб 820 000 болани қутқаради.
«Мамлакатимизда ҳам она сути билан эмизишга катта аҳамият берилади. Кўкрак сути билан озиқлантириш онанинг бола билан ҳиссий алоқасини мустаҳкамлайдиган ва боланинг психофизик ривожланиши учун умумий қулай ривожланишни таъминлайдиган энг муҳим жараёнлардан биридир. Келажакдаги оналарни эмизишга тайёрлаш ҳомиладорлик даврида аёл танасининг физиологик ўзгаришларини, чақалоқни кўкрагига қўйиш усулларини ва овқатланишнинг умумий қоидаларини тушунтиришдан бошланади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда 0 ойдан 6 ойгача бўлган 180 минг нафар ва 2 ёшгача бўлган 568 минг нафар бола фақат она сути билан (қўшимча ва умумий овқатланиш билан) озиқланиб келяпти», - дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.