Junior Eurovision танловида туркий мамлакатлар номидан Ержан Максим иштирок этади
Алмати аэропортида ёш ҳонандаги яқинлари ва мухлислари кузатиб қўйишди.
«Ержанга ишонаман. Имкони борича ғалабага талпинади деб умид қиламан. Иши ўнгидан келсин деп дуо қилиб қоламиз», - дейди унинг отаси Ербол Максимули.
Ержан Максим Eurovision танлови учун махсус мусиқа басталатиб, унга клип ҳам ясади.
Ёш ижодкорнинг ўзи эса танловга тайёрлигини маълум қилди.
«Хабар» агентлиги раҳбари Ерлан Бекхожиннинг таъкидлашича, бу йилги танловда асосан Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирок этишади. Озарбайжон ва Туркия бу йилги танловга номзодини тақдим этмаганлиги сабабли, Ержан барча туркий мамлакатлар номидан санъатини намоён этади.
Junior Eurovision очилиш маросими 18 ноябрда бўлиб ўтади. Финал босқичи 24 ноябрьда бўлиб ўтади, уни «Хабар» телеканали жонли эфирда кўрсатади.
Муаллиф: Мира Тўлендиқизи