Jibek Joly телеканали янгиликларни инглиз тилида эфирга узата бошлади

ASTANA. Kazinform - Jibek Joly халқаро тармоғи («Қозоғистон Республикаси Президенти» телерадиокомплекси таркибига кирувчи) янгиликлари янги форматда эфирга узатилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Инглиз тилидаги профессионал бошловчилар одатий янгиликлар дайжестларини алмаштирдилар. Шу билан бирга, канал ўзининг асосий хусусияти - кўп тиллиликни сақлаб қолади.

Асл инглиз тилидан ташқари, томошабинлар қозоқ, рус, қирғиз ва ўзбек тилларидаги аудиотреклар орасидан телевизор кўриш тилини танлашлари мумкин.

Янгиланган янгиликлар вақти ўзгарди, телеканалнинг пойтахт студиясидан кунига 6 марта (15:00, 18:00, 21:00, 00:00, 03:00, 06:00) эфирга узатилмоқда.

Куннинг биринчи ярмидаги тезкор хабарлар «Энг муҳим янгиликлар» рукни остида соат 12:00, 13:00 ва 14:00 да янгиланади.

Янгиликлар дастури Jibek Joly канали сигнали мавжуд бўлган хорижий мамлакатларнинг прайм-таймларига мослаштирилган.

Бугунги кунда телеканални тўрт қитъанинг 120 дан ортиқ мамлакати аҳолиси томоша қилади.

Телеканал 2002 йил 25 октябрда Caspionet бренди остида эфирга узата бошлаган. Сўнгги йилларда у фақат хорижий аудиторияга мўлжалланган. Канал контенти 100% Қозоғистон маҳсулотидир.

Jibek Joly 5 тилда 24 соат, ҳафтада 7 кун эфирга узатилади.

Сўнгги хабарлар