Jibek Joly эфиридаги теледебат: партия вакилларининг сўзга чиқиш тартиби маълум бўлди

ASTANA. Kazinform — Қурултой сайловида иштирок этадиган сиёсий партияларнинг учинчи теледебати Jibek Joly телеканалида бўлиб ўтади. Куни кеча телеканалнинг тўғридан-тўғри эфирда ўтказилган қуръа ташлаш маросимида партия вакилларининг мунозарада сўзга чиқиш тартиби аниқланди.

Jibek Joly эфиріндегі теледебат: партия өкілдерінің сөз сөйлеу реті белгілі болды
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/Kazinform

Қурултой сайловида иштирок этадиган еттита сиёсий партия вакиллари маросимда тўлиқ иштирок этди. Тадбир очиқ форматда ташкил этилиб, барча иштирокчиларга тенг имконият яратилди.

Бу сафар қуръа ташлаш маросими ўзига хос тарзда ўтказилди. Сиёсий партиялар номи ёзилган карточкалар бошловчилар олдига қўйилди. Ҳар бир очилган карточкадаги партия мунозарада сўзга чиқиш тартибини ўзи танлаган рақам орқали белгилади. Натижалар дарҳол электрон тизимга киритилиб, экранда намойиш этилди.

Шу тартибда телевизион дебат давомида сиёсий партиялар вакилларининг сўзга чиқиш кетма-кетлиги белгиланди:

Jibek Joly эфиріндегі теледебат: партия өкілдерінің сөз сөйлеу реті белгілі болды
Фото: Видеодан скрин
  1. «Ақ жол» партияси — Бек-Муҳамед Жаукебаев, Ермек Абилдин;
    дебат спикерлері
    Фото: Kazinform

     

  2. Миллий социал-демократик партияси — Лариса Ли, Нурайнаш Камалова;
    дебат спикерлері
    Фото: Kazinform

     

  3. «Әділет» партияси — Айжан Аймағанова, Мади Мирзағараев;
    дебат спикерлері
    Фото: Kazinform

     

  4. Қозоғистон Халқ партияси — Жандос Бидайбеков, Ирина Смирнова;
    дебат спикер
    Фото: Kazinform

     

  5. «Ауыл» партияси — Жазира Султанқулова, Ерболат Сауриқов;
    дебат спикерлері
    Фото: Kazinform

     

  6. «Байтақ» партияси — Амалбек Ўмиртай, Алмат Туртаев;
    дебат спикерлері
    Фото: Kazinform

     

  7. Respublica партияси — Олжас Қуспеков, Динара Шукижанова.
    Дебат спикерлері
    Фото: Kazinform

Эслатиб ўтамиз, бу галги дебат формати ўзига хос. Асосий фарқи шундаки, еттита партиядан икки нафардан, яъни жами 14 нафар спикер мунозарада иштирок этади. Теледебат бугун, 12 августда соат 20:00 да бошланади. Дебат мавзуси: «Қонун ва тартиб — адолатли Қозоғистоннинг асоси». Теледебатнинг тўғридан-тўғри трансляциясини Jibek Joly телеканали эфиридан, шунингдек, телеканалнинг расмий YouTube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.