Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бир ҳафта ичида 0,2 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган ҳафтада Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,2 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада, хусусан, карам 3,4 фоизга, картошка, кефир 0,9 фоизга, сут, пиёз 0,8 фоизга, туз 0,7 фоизга, шакар ва сабзи 0,4 фоизга ошган.

Тухум 0,4 фоизга, кунгабоқар ёғи, товуқ гўшти ва творог 0,1 фоизга арзонлашди.

Ҳудудлар кесимида ҳафта давомида нархларнинг максимал ўсиши Алматида – 0,6 фоизга, Шарқий Қозоғистон, Қостанай ва Қизилўрда вилоятларида – 0,4 фоизга қайд этилган.

Сўнгги хабарлар