13:34, 26 Июль 2022 | GMT +5
Июнда Қозоғистонда кўп болали оилаларга 31,6 млрд тенге нафақа тўланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозозғистонда ил бошидан буён 501,5 минг оила кўп болали оилалар учун давлат нафақаси билан қамраб олинди, жумладан, июн ойида 516,7 минг оилага 31,6 миллиард тенге нафақа тўланди, деб хабар бермоқда Kazinform.
4 ёки ундан ортиқ вояга етмаган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талаба болалари бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.
Тўлов миқдори болалар сонига қараб ҳисобланади.
Кўп болали оиладаги 4 нафар бола учун – 50 975 тенге, 5 болага – 63 727 тенге, 6 болага – 76 479 тенге, 7 болага – 89 231 тенге, 8 болага – 101 760 тенге, 9 болага – 114 480 тенге, 10 болага 127 200 тенге, 11 болага - 139 920 тенге, 12 бола - 152 640 тенге, 13 бола - 165 360 тенге, 14 бола - 178 080 тенге, 15 бола - 190 800 тенге, 16 бола - 203 512 тенге ёки ҳар бир бола учун 12 720 тенге нафақа тўланади.