Июнь ойининг сўнгги кунларида Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform - Июнь ойининг сўнгги ўн кунлигида Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий ярмида ёмғир ёғади. Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК бош директорининг биринчи ўринбосари Серик Саиров маълум қилди.

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

Спикернинг сўзларига кўра, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва кучли шамол бўлиши мумкин. Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати +18+25 даражагача бўлади. Шимолда ҳаво ҳарорати +33+38 даражагача, марказда, шарқда, жанубда ва жануби-шарқда +36+43 даражагача кўтарилиши мумкин.

“Июль ойида республиканинг аксарият ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол, дўл ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ғарбий ва жанубий ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Иссиқ кунлар салқин кунлар билан алмашинади. Асосий ҳарорат фони ғарбий ва жанубий ҳудудларда +30+38, айрим кунларда термометр кўрсаткичи 40-45 даражагача етади. Республика шимоли, маркази ва шарқида ҳаво ҳарорати +25+38 даража атрофида бўлиши кутилмоқда”, — деди спикер Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Сўнгги хабарлар