Июнь ойининг энг яхши 10 нафар қозоғистонлик профессионал боксчиси аниқланди

Май ойидаги рўйхатда бўлгани каби, Жанибек Алимханули 4-ўринда. Ундан олдинда кучли учлик: Геннадий Головкин (42-2-1, 37 КО), Мейрим Нурсултанов (19-0, 11 КО) ва Сергей Липинец (17-2-1, 13 КО).
Июнь ойининг энг яхши 10 нафар боксчилари рўйхати янгиланганда қуйидаги ўзгаришлар киритилди: Руслан Мадиев (15-2, 6 КО) ва Жанқош Тураров (27-0, 20 КО) ўринларни алмаштирдилар, ҳозир Руслан 7-ўринда, Жанқош 8-ўринда.
Шунингдек, 9-ўринга Евгений Павлов (10-0, 8 КО) кўтарилди, Батир Жукембаев (20-1, 16 КО) эса 10-ўринга тушиб кетди.
Шундай қилиб, янги топ-10 қуйидагича:
1. Геннадий Головкин (42-2-1, 37 КО)
2. Мейрим Нурсултанов (19-0, 11 КО)
3. Сергей Липинец (17-2-1, 13 КО)
4. Жанибек Алимханули (14-0, 9 КО)
5. Бекман Сойлибаев (16-1, 7 КО)
6. Али Ахмедов (19-1, 14 КО)
7. Руслан Мадиев (15-2, 6 КО)
8. Жанқош Тураров (27-0, 20 КО)
9. Евгений Павлов (10-0, 8 КО)
10. Батир Жукембаев (20-1, 16 КО).