Июнь ойидаги жазирама Қозоғистоннинг 102 йиллик ҳарорат рекордини янгилади

ASTANA. Kazinform – Июнь ойида Туркистон шаҳрида ҳаво ҳарорати 102 йил аввалги рекорд даражадан ошиб кетди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Қазгидромет» маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июнь ойи тарихдаги энг иссиқ ва ёмғирли ой бўлиши мумкин.

«Мавсумнинг биринчи ўн кунлиги ниҳоятда иссиқ бўлди ва ўтган йиллар рекордини янгилади. Бунга Эрон ва Марказий Осиёдан келаётган тропик ҳаво массаси сабаб бўлган. Масалан, Қостанай метеорология станциясида ҳаво ҳароратининг энг юқори қиймати +38,2°С ни ташкил қилди. Охирги марта 1995 йилда шундай иссиқ қайт этилган (+35,5°С). 6 июнь куни Қизилўрда вилоятида +41,6° иссиқ бўлди. Бу ҳудудда аввалги рекорд 2018 йилда кузатилган эди. Ўша пайтда ҳаво ҳарорати +38,7°С эди. 7 июнь куни Петропавлда ҳаво ҳарорати +38,0°С га етди. Шундай қилиб, 1998 йилдаги рекорд (+34,9°С) янгиланди. 7июнь куни Улитау вилояти маркази Жезқазғанда ҳаво ҳарорати +40,6°Cни ташкил қилди. Шу тариқа, 1990 йилдаги рекорд (+40,6°С) такрорланди, деб хабар беради «Қазидромет».

Муассаса малумотларига кўра, 8 июнь куни Павлодардаги метеорология станциясида ҳаво ҳарорати +40° даражага етган.

Бу 2010 йилдаги рекорддан (+36,5°С) юқори.

Шу куни Ўскемендаги метеорологик станцияда ҳам рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилди - +37,1°С.

2008 йилдаги рекорд +35,1°С эди.

8 июнь куни Туркистон метеорология станциясида ҳаво ҳарорати +40,7° га етди.

Ҳаттоки энг иссиқ минтақа ҳисобланган Туркистонда ҳам мавсум бошида бундай иссиқ бўлмайди. Фақат 1921 йил 8 июнда ҳарорат 40°С бўлган.

Шу тариқа 102 йил олдинги рекорд янгиланди. 9 июнь куни эса Тараздаги метеорология станциясида рекорд ҳарорат қайд этилди - +38,9°С.

Таққослаш учун, 2013 йил рекорди +36,9°C эди.

Июнь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида кучли ёмғир ёғди.

«Астанада июнь ойидаги энг юқори ҳарорат 6 июнда кузатилган - +38,4°С. Шундай қилиб, 1939 йилдаги рекорд (+35,7°С) янгиланди. Умуман олганда, июнь ойида 24 мм ёғингарчилик тушган. Бу ушбу давр учун ойлик норманинг атиги 60% ни ташкил қилади», – дейилади «Қазгидромет» маълумотларида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар