Июнь ойида Қозоғистон - Туркия авиарейслари очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги халқаро рейслар июнь ойи охирида тикланади. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Нур-Султан ва Алматидан мамлакатнинг 20 шаҳрига парвозлар аста-секин тикланди. Ҳозирда 44 та ички йўналиш бўйича ҳафтасига 349 та рейс амалга оширилмоқда. 188 мингта авиачипталар сотилди.

Бундан ташқари, халқаро қатновларни босқичма-босқич кучайтириш режалаштирилган. Июнь ойи охирида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги халқаро авиарейс қайта очилиши режалаштирилган», - деди вазир.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, агар эпидемиологик вазият яхшиланишда давом етса, бошқа давлатларга ҳам авиақатновларни очиш режалаштирилган.
Сўнгги хабарлар