Июль ойидан бошлаб этник қозоқлар учун «Ата йўли» картаси ишга тушади

ASTANA. Kazinform – 2023 йил июль ойидан бошлаб бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи этник қозоқлар «Ата йўли» картасини олишлари ва Қозоғистонга соддалаштирилган кириш имкониятидан фойдаланишлари мумкин бўлади, дея хабар беради Kazinform.
None

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, «Ота йўли» картасини жорий этишдан мақсад тарихий ватан билан алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш, Қозоғистонда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мамлакатга профессионал ва муваффақиятли ишбилармонларни жалб этиш. Карта чет элда истиқомат қилувчи этник қозоқларга фуқаролигини сақлаб қолган ҳолда берилади. «Ата йўли» картаси эгалари Қозоғистонга киришда 10 йил муддатга яшаш учун рухсатнома олади.

«Ата йўли» картасига эга этник қозоқ ватандошлардан фарқи шундаки, у бошқа давлат фуқароси бўлишига қарамай, Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва ватандош мақоми билан тенг ҳуқуқларга эга.

«Ата йўли» картаси эгаси:

- тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий муассасаларда ижтимоий тўловлар ва хизматлар кўрсатиш;

- Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Қозоғистон Республикасининг «Аҳолининг миграцияси тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш;

- Қозоғистон Республикасининг Тадбиркорлик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Қозоғистон ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

- Қозоғистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ давлат таълим муассасаларида бепул ўрта таълим, давлат махсус ва/ёки олий таълим муассасаларида танлов асосида бепул ўрта ва/ёки олий таълим, хусусий таълим муассасаларида пуллик таълим олиш;

- Қозоғистон Республикасининг «Адвокатура ва юридик ёрдам тўғрисида»ги қонунига мувофиқ давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдам олиш;

- Қозоғистон Республикаси фуқаролиги соҳасидаги халқаро шартномаларга ва Қозоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин.

«Ата йўли» картасига эга бўлган шахслар Қозоғистон Республикасининг давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайлаш ва сайланиш, республика референдумида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас, давлат хизматига кириша олмайди.

Бундан ташқари, агар «Ата йўли» картаси эгаси Қозоғистон фуқаролигини олса, унинг картаси ҳақиқий эмас деб топилади.

«Ата йўли» картаси эгалари иш ёки бизнес учун яшаш ҳудудини мустақил равишда танлашлари мумкин.


Сўнгги хабарлар