08:37, 04 Май 2023 | GMT +5
Июль ойида Қозоғистонда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – Июль ойида Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) матбуот хизматига таяниб.
«Осиё бокс конфедерацияси раҳбарияти жорий йил 14-30 июль кунлари Қозоғистон, Астана шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтишини тасдиқлади. Қозоғистон бокс федерацияси бунгача 2016 йилда Павлодарда Осиё чемпионатини ўтказган эди. Етти йиллик танаффусдан сўнг асосий воқеа юртимизга қайтяпти.
Бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига оид барча маълумотлар, жамоа делегациялари рўйхати, ариза шакли ва тақвими тез орада миллий федерациялар учун тайёр бўлади.
Ёшлар ўртасидаги чемпионатда 2005 ва 2006 йилларда туғилган боксчилар иштирок этади. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада 2007 ва 2008 йилларда туғилган болалар иштирок этишади», - дейилади ASBC хабарида.