IX қишки Осиё ўйинларида қанча спортчи иштирок этиши маълум бўлди

ASTANA. Kazinform - Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларида қанча спортчи иштирок этиши маълум бўлди.

Харбин
Фото: harbin2025.com

Қишки Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси бош котиби ўринбосари, Ижроия қўмитаси директори ўринбосари ва Харбин шаҳри халқ ҳукумати ҳокими ўринбосари Чжан Хайхуанинг сўзларига кўра, мазкур тадбир тарихда энг кўп ташриф буюрган қишки Осиё ўйинларидан бири бўлади. Унда Осиёнинг 34 мамлакати/минтақасидан жами 1275 нафар спортчи, жумладан, 755 нафар эркак спортчи ва 520 нафар аёл спортчи иштирок этади.

Шунингдек, муз аренада 847 нафар (513 нафар эркак, 334 нафар аёл) ва тоғ-чанғи курортидаги мусобақаларга 428 нафар (242 нафар эркак, 186 нафар аёл) спортчи иштирок этади.

Унга кўра, 3 февралда илк мусобақалар старт олади, 8 февралда эса илк олтин медаль соҳиби аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, IX қишки Осиё ўйинлари 2025 йил 7-14 февраль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳрида бўлиб ўтади. Спортчилар 11 та спорт тури бўйича 64 та медаллар жамланмасини баҳолайдилар.

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги маълумотларига кўра, мусобақада Қозоғистондан 139 нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Бунгача Қишки Осиё ўйинлари чипталари расман сотилаётгани ва машъал эстафетаси бошлангани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар