Иван Дичкога қарши жанг қиладими – Баҳодир Жалолов изоҳ берди

Дичко ва Жалолов
Фото: sports.kz

ASTANА. Кazinform - Икки карра Олимпиада чемпиони, оғир вазндаги машҳур ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳали профессионал боксда жанг ўтказишни режалаштирмаяпти, деб хабар беради Sports.kz.

Бу ҳақда боксчи ўзбек матбуотига маълум қилди. Жалолов ҳозир дам олаётганини ва ҳали жанг қилиш таклифи олмаганини айтди.

Бунгача Жалоловнинг мураббийи Тўлқин Қиличев Sports.kz портали саволига жавоб берди. Мураббийдан Жалолов ва қозоғистонлик Иван Дичкога қарши профессионал рингда ўтказилиши мумкин бўлган жанг ҳақида сўрашди. Унинг айтишича, Жалолов ҳозир спорт формасида ва ғалаба қозонади.

Эслатиб ўтамиз, Иван Дичко профессионал рингда 14 та жанг ўтказиб, 13 тасида нокаут эвазига ғалаба қозонган бўлса, Баҳодир Жаҳолов ҳам шунча жанг ўтказиб, барчасида муддатидан олдин ғалаба қозонган.

Сўнгги хабарлар
telegram