IV ўсмирлар Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига ҚР Президенти ташаккурномаси топширилди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов 19 январдан 1 февралгача Канвондода (Корея Республикаси) бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпиада ғолиб ва совриндорларига давлат раҳбари номидан ташаккурномалар топширди, дея хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати хизмати хабар берди.

Ҳукумат раҳбари ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ташаккурномасини ўқиб эшиттирди ва спортчиларни эришган ютуқлари билан табриклади. Бош вазир бу Қозоғистоннинг ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинлари тарихидаги биринчи олтин медали эканлигини таъкидлади. Жами медаллар сони бўйича Қозоғистон дунёнинг 78 давлати орасида 20-ўринни эгаллади.

“Спорт – юрт мавқеини юксалтирувчи, одамларнинг давлат қудрати ва салоҳияти ортиб бораётганига ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил. Қозоғистонликлар ғалабаларингиз билан фахрланадилар. Сизлардек иродали ёш спортчилар мамлакатимиз келажаги эканига қатъий ишонаман. Ғалаба йўлида қўллаб-қувватлаган устоз ва мураббийларга алоҳида миннатдорчиликка лойиқдирлар. Бугунги юксак ютуқларни бўлажак олимпиадалардаги муваффақиятларнинг бошланиши дейиш мумкин”, – дейди Олжас Бектенов.
Чанғида трамплиндан сакраш бўйича IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби Илья Мизерних ва унинг мураббийи Қайрат Биекеновга ташаккурномалар топширилди.

Бундан ташқари, шайбали хоккей бўйича бронза медалини қўлга киритган Арсений Кучковский, Никита Кулаков, Темирлан Айболули, Матвей Решетко, Расул Турсинов, Жаҳонгер Тилеухан, Таир Биғаринов, Егор Кравченко, Роман Мичуров, Адилхан Саттар, Ануар Ахметжанов ва жамоа мураббийи Рамазан Қайдаровларнинг меҳнати қайт этилди.
Ўйинлар ғолиби Илья Мизерних барча спортчилар номидан миннатдорчилик билдириб, машғулотлар давомида жамоа мураббийлар томонидан қўйилган вазифаларни бор куч-ғайрати билан бажарганини таъкидлади.

“Олтин медаль шунчаки менинг ғалабам эмас, бу бутун жамоа ва мураббийлар штаби меҳнати натижасидир. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг табрикларини эшитиб, бошим осмонга етгандек бўлди. У менга ва бошқа қозоғистонлик спортчиларга янги ғалабалар тилади. Бу бизни янада руҳлантиради. Гарчи биз узоқда бўлсак-да, катта ёрдамни ҳис қилдик, бу бизнинг умумий ғалабамиз! Олға, Қозоғистон!”, - деди у.